Марказий Осиёга ўсиб бораётган ёш минтақа
Марказий Осиёга ўсиб бораётган ёш минтақа

БМТнинг Болалар жамғармаси томонидан тайёрланган “Generation 2050 in Central Asia” ҳисоботида Марказий Осиёга “ўсиб бораётган ёш минтақа” дея таъриф берилган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон аҳолисининг ярмидан кўпи ҳозирда 30 ёшгача. Иккинчи асос шуки, меҳнатга лаёқатли аҳоли улушининг ортиши иқтисодий ўсишни тезлаштиришга олиб келиши мумкин. Бу шубҳасиз “демографик дивиденд” олиш учун ноёб имконият яратади, бироқ бу имкониятдан фақат инсон капиталига катта миқдорда инвестициялар киритиш орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
Глобал аҳолининг қариши шароитида Марказий Осиё сайёрамиздаги энг ёш минтақалардан бири бўлиб қолмоқда. Статистикага кўра, Тожикистонда ўртача ёш 22, Қирғизистонда 25 ва Ўзбекистонда 27 ёшни ташкил этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳатто 2050 йилга келиб бу кўрсаткичлар нисбатан паст бўлиб қолар экан. Бу иқтисодий ўсиш учун имкониятлар эшигини кенгайтиради. Қолаверса, минтақа аҳолиси ўсишдан тўхтагани йўқ, у давом этмоқда. Масалан, 2000 йилда Марказий Осиё мамлакатлари жами аҳолиси 56 миллион эди, 2025 йилга келиб бу кўрсатгич 84 миллиондан ошди ва асрнинг ўрталарида қарийб 112 миллионга етиши кутилмоқда.