“Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи”

“Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи”

20240830111936.jpeg

     Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида онлайн семинар ўтказилди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази вакиллари ҳамда Туркия ва Германиядан тадқиқотчилар қатнашди.

     Семинарда ҳадисларни замонавий мезонлар асосида ижтимоий ҳаётга мослаштириб талқин қилиш,  тасаввуф тушунчаси, мутафаккир таълимоти моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.