"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити

"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити

 

vyfakpfkpfkavp.jpg 

         Самарқандда 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Европа Иттифоқи ва минтақамиз етакчилари иштирокида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ўтказилмоқда.

      Ушбу тарихий тадбир жаҳон цивилизациясининг энг қадимий марказларидан бирида ўтаётгани рамзий маънога эга. Асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг бу улуғвор шаҳри Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк, маърифат, илм-фан ва савдо маркази бўлиб, нафақат халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшган, балки тарихда ўчмас из қолдирган.

     Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик бугун мутлақо янги суръат касб этди. Иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча йўналишларда ҳамкорлик фаоллашди, қўшма мулоқот майдонлари фаол ишламоқда, замонамизнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшма ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.

     Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, уни янада кенгайтиришга қатъий интилиш шакллангании шубҳасиз Президентимизнинг роли катта, бу давлатимиз раҳбарининг оқилона ва узоқни кўзлаб юритаётган ташқи сиёсатининг самарасидир.

     Эришилган асосий ютуқлар, бу – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди  ва 2020 йилдан буён 2 баробар ўсди, Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти 2020 йилга нисбатан 4 баробар ошди, қўшма корхоналар сони 1 мингдан кўпайди. Европанинг етакчи компаниялари "яшил" энергетика, инфратузилма, енгил саноат, ўта муҳим хомашё ресурсларини қайта ишлаш соҳаларида қатор йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширмоқда. Самарқанд саммити узоқ йилларга мўлжалланган янги йўналишлар ва улкан мақсадларни белгилаб беради.