Марказий Осиё давлатларининг Хива декларацияси

Марказий Осиё давлатларининг  Хива декларацияси

 

rgrgrgrgrgrgr.jpg

 

     Хоразм вилоятининг кўҳна Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди.

     Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари, шу жумладан, ёшлар парламенти ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

     Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

    Форум натижалари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида парламентлараро ҳамкорликнинг янги шакллари ва йўналишлари ишлаб чиқилди. Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари ва маҳаллий вакиллик органларининг иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.

     Марказий Осиё мамлакатлари ёшлар парламентлари ва гуруҳларининг минтақа парламентлари раҳбарларига мурожаатлари юборилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

     Форум якунида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ташаббуслари доирасидаги ҳамкорлик ва кейинги ҳаракатлар учун асос бўладиган Хива декларацияси қабул қилинди.