Марказда Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади
Марказда Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръонни узлуксиз ўқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутнжаҳон жамияти маълум қилди.
Қайд этилишича, Ислом цивилизацияси маркази музейи очилгандан сўнг "Қуръонлар зали"да Қуръон 24 соат давомида ўқиб борилади.
Шунингдек, Россиянинг "Сбер" технологик компания Ислом цивилизацияси маркази билан барча тилларга таржима қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.