Марказ обод бўлмоқда

 Марказ обод бўлмоқда

 photo2024-09-3012-16-45.jpg 

     Шу кунларда Ислом цивилизацияси маркази  курилишида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йулаклар қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

     Бу ишларни бажаришда Марказнинг қиёфасини шакллантиришга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

     Биринчи навбатда йўлаклар, умумий фойдаланиладиган бошқа зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича тадбирлар кўрилмоқда.

     Шунингдек дренаж хўжалиги, вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, ер ости ва ёмғир сувларини тартибга солиш ишларига эътибор қаратилмоқда.

 photo2024-09-3012-17-01.jpgphoto2024-09-3012-16-59.jpgphoto2024-09-3012-16-57.jpg