Маърифий учрашуви

Маърифий учрашуви

prnosproprororo.jpg 

 

       Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Пахтакор туманида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди.

       Мулоқот давомида виждон эркинлиги тамойиллари, диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва бу борадаги фаолиятнинг маърифий асослари каби долзарб мавзулар атрофлича муҳокама этилди.

      Таъкидланганидек, бугунги кунда глобал ахборот оқими ва ёт ғоялар таҳдиди ортиб бораётган бир пайтда, ёш авлод онгида соғлом тафаккурни шакллантириш, миллий ғоя ва маънавий қадриятларга садоқат руҳини мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик, бағрикенглик ва тотувликни таъминлашда таълим муассасалари ва жамоатчиликнинг ўрни беқиёсдир.

        Тадбир иштирокчилари жаҳолатга қарши куч ёки босим остида эмас, балки маърифат, илм ва маънавият воситасида курашиш зарурлигини таъкидлаб, бу борада тарғибот ишларини изчил ва кенг қамровда давом эттириш муҳимлигини қайд этди.