Маърифат – муҳокама марказида

Маърифат – муҳокама марказида

vupfyvapyfvapvyfapyap.jpg  

 

     Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” саройида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ва Маънавият ва маърифат марказининг Самарқанд вилояти бўлимлари ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вилоят шаҳар ва туманларда маънавий-маърифий соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, олий таълим муассасаларининг ўқитувчи ва тьюторлари, имом-хатиблар, имом-ноиблар, отинойилар ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

      Тадбир иштирокчиларига Президентимизнинг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, шунингдек, унга мувофиқ тасдиқланган “Диний-маърифий соҳа фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг аҳамияти ва ижросининг бориши ҳақида батафсил тушунча берилди.