“Маърифат карвони” Жиззах ва Самарқандда
“Маърифат карвони” Жиззах ва Самарқандда

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида Рспублика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик институтини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда қатор ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот тадбирлари самарали ўтказилди.
Вилоятлар бўйлаб олимлар, илм ва маданият аҳли, зиёлилар чин маънода бирлашишди. Тарғибот тадбирлари вилоятларнинг чекка-чекка ҳудудларни ҳам қамраб олинганлиги билан аҳамиятли бўлди. Мамлакат бўйлаб зиёлиларнинг бирлашишига ҳисса қўшиб, фуқароларнинг бир мақсад сари одимлашига ҳисса қўшёган тарғибот тадбирлари фуқаролар учун ҳам манфаатли бўлди.
“Инсон қадри”, “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Бир Ватан – бир мақсад” лойиҳалари ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолиларнинг фаровонлигига ҳамда Янги Ўзбекистон фуқароларига кўтаринкилик бахш этди. Улар учун ўтказилган семинар-тренинглар замирида эса уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашларига дебоча бўлди. Лойиҳалар Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик институтини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларидан молиялаштирилди.
Илмий-маърифий тарғибот тадбирлари кун давомида қизғин баҳс ва музокаралар билан, мулоҳазали мунозаралар кўринишида ўтган бўлса, тунда амалга оширилган концертлар, маърифий кечалар чинакам маънода инсонлар “Бир Ватан – Бир мақсад” шиори остида бирлашганига исбот бўлди. Унда тарғиботчилар, олим-у зиёлилар бир бўлиб, аҳоли дилларини хушнуд қилишди. Элимиз суйган хонандалар жўшиб куйлашди, шоирлар шеър ўқишди, олим ва маданият ходимари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида маърузалар қилишди.