Маънавият – мустақилликнинг мустаҳкам устуни

Маънавият – мустақилликнинг мустаҳкам устуни

20240826102737.jpeg

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида кейинги икки йил ичида Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Маънавият ва маърифат” масканлари ташкил этилди. Ушбу масканлар ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар қалби ва онгида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда.

     Жумладан, жойларда “Миллий либосларимиз – миллий қадриятларимиз кўзгуси” шиори остида ўтказилган миллий либослар кўргазмалари аҳоли, айниқса, ёшларнинг миллий либосларимизга қизиқиш ва ҳурматини ошириш, уларни асраб-авайлаш, миллий либосларимиз билан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамламоқда. 

     “Энг ёш маънавиятчи” танлови эса ёшларнинг маънавий-маърифий ишлардаги фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги жараёнларга, юртнинг эртаси, келажагига дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамламоқда.

     Айниқса, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами олдидан “Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак– Ватанмиз” шиори остида ўтказилган “Маънавият фастивали” доирасидаги учрашув ва мулоқотлар, концерт дастурлари, тадбирлар халқимиз, хусусан, андижонликлар маънавий ҳаётида унутилмас таассуротлар қолдирди.