Малайзиянинг Ислом цивилизацияси институтида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Ислом цивилизацияси олимлари” мавзусидаги V халқаро илмий семинар ўтказилди.

        Малайзиянинг Ислом цивилизацияси институтида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Ислом цивилизацияси олимлари” мавзусидаги V халқаро илмий семинар ўтказилди.

yfukpfukpfakkpfvap.jpg

       Мусулмон олимларининг илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга бағишланган илмий тадбирда Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ҳадис илми мактаби профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказларининг илмий ходимлари иштирок этди.

       Семинарда Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан уламоларнинг ислом цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси бўйича тадқиқотлар натижалари умумлаштирилиб, Ўзбекистон ва Малайзия халқи учун тарих ва ислом маданияти ҳақидаги билимларни тарқатиш, ҳар икки мамлакат институтлари ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифалари муҳокама қилинди.