Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқандда буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёратқилди ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур марказ олимлари томонидан буюк алломаларимиз илмий мероси тадқиқ этилиб, уларнинг асарлари чоп этилмоқда. Олий мартабали меҳмонга марказ томонидан тайёрланган китоблар ҳақида маълумот берилди ва Имом Бухорийнинг асарлари совға қилинди.
Малайзия Бош вазири марказдаги музейни томоша қилди. Бу ердаги тарихий асарлар, буюк муҳаддис ҳаёти ва фаолияти акс этган деворий суратлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Анвар Иброҳим Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фахрий меҳмонлар китобига ўз дил сўзларини ёзиб қолдирди.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 19 май куни Бухорога ҳам келди. Дастлаб Бош вазир Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида бўлди. Бу ерда олий мартабали меҳмонга Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлаб берилди.
Арк қалъаси кўҳна Бухоронинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган тарихий-меъморий обидаларидан биридир. Бу ерда мартабали меҳмонга мажмуа тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Малайзия Бош вазири Президентимиз ташаббуси билан янгидан қурилган Мир Араб Олий мадрасасида бўлиб, илму толиблар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Мартабали меҳмонга ўзбекона тўн кийдирилиб, эсталик совғалари топширилди. меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, келгусида Ўзбекистон, хусусан. Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаган ҳолда туризмни янада ривожлантириш нияти борлигини билдирди.