Мақсад - Ўзбекистоннинг маданий меросини бутун дунёга танитиш

Мақсад - Ўзбекистоннинг маданий меросини бутун дунёга танитиш

yvapfypvfyaprfyvap.jpg 

     Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича Халқаро тадқиқот маркази уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонун киритилиши ҳам режалаштирилган.

     Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида мазкур қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.

     Тадбирда Ўзбекистоннинг Халқаро тадқиқот маркази Уставига қўшилиши мамлакатимизда реставрация қилиш бўйича халқаро тажрибани муваффақиятли жорий этиш имконини бериши таъкидланди.

     Бу соҳадаги илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистоннинг маданий меросини бутун дунёга танитиш, шунингдек, ушбу соҳада ишлаётган ходимларнинг малакасини тизимли равишда ошириш имконини яратади.