Мақом санъатиизнинг эътирофи
Мақом санъатиизнинг эътирофи

Озарбайжон Республикасининг Ағдам шаҳридаги Муғом марказида VII Халқаро “Муғом олами” мусиқий фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда Ўзбекистон делегацияси ҳам муносиб иштирок этди. Жумладан, Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори Авазбек Шомуродов ва Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ишлар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бозорбоев халқаро ҳамкорлик доирасида фестиваль тадбирларида қатнашди.
Бир қатор хорижлик эксперт ва мутахассислар, санъаткорлардан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати таркибида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева раис сифатида фаолият кўрсатди.
Ушбу мусиқа байрамида ўзбекистонлик иштирокчиларнинг ютуқлари алоҳида эътиборга молик. Фестивалда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг “Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудова биринчи ўринга лойиқ топилди.
Мазкур институтнинг халқаро бўлими ходими, хонанда Дилноза Акбарова ҳамда Хоразм мақом мактаби ўқитувчиси Алибек Сафарбоев учинчи ўринга муносиб топилди.
Ўзбекистон мақом санъати вакилларининг халқаро миқёсдаги мусиқий мулоқотларда фаол иштироки миллий маданиятимиз нуфузининг ёрқин ифодасидир.