Мақом санъати тарихи

Мақом санъати тарихи

vanrovarovaor.jpg 

Ўзбек мумтоз мусиқасида мақом етакчи ўринни эгаллаб келган. Мақомлар жуда қадим замонларда Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари мусиқа маданиятида мавжуд бўлган, етук созанда ва хонандалар, бастакорлар томонидан яратилган ва IX-X асрларда ривожланиб, янги воситалар билан бойиди.

“Мақом” сўзи арабча макон сўздан олинган бўлиб, “ўрин”, “жой”, “босқич”, “даража” каби маъноларни англатади. Бу ислом, адабиёт, тасаввуф илмий-амалий йўналишда ва бошқа соҳаларда ҳам кенг истеъмол этилган бўлиб, махсус ибора сифатида айнан мусиқа санъатида энг кўп ва хилма-хил маъноларда ишлатилади.

Мусиқада “мақом” деганда куй товуш қаторларининг алоҳида мусиқа асари бочқичлари – парда тизимлари, алоҳида мусиқа асари  деб тушуниш керак. Мақом йирик туркум ва асар жанри сифатида мумтоз мусиқа тоифасига киради. Мусиқа ижодиётининг бошқа турларидан у ўзининг бадиий мукаммаллиги, куй ва шакл тузилишлари, лад ва усул тизимлари ҳамда илмий ва амалий асосларининг пухта ишланганлиги билан фарқ қилади.

Ўзбекистонда мақом санъати чолғу ва ашула йўллари ва туркумлари – Бухоро “Шашмақоми”, “Хоразм мақомлари” ва “Фарғона-Тошкент мақом йўллари” туркумлари, шунингдек, унинг локал туркумлари – Фарғона “Сурнай мақом йўллари”, Хоразм “Дутор мақом туркуми”, “Феруз” туркуми ва бошқалар мавжуд.