«Мақом капсуласи» тақдимоти
«Мақом капсуласи» тақдимоти

«Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида тадбирнинг энг ижодий чўққиси сифатида «Мақом капсуласи» тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда 32 давлатдан 40 га яқин мусиқашунос, фольклоршунос, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари ўз маърузалари билан қатнашди. Мутахассислар турли мавзуларда маъруза қилишди, замонавий мусиқа санъатининг долзарб масалаларини кўтаришди.
«Мақом капсуласи» тақдимоти иштирокчиларга ўзбек мумтоз мусиқаси тўплами жамланган флешкалар совға қилинди.