Махтумқули – тинчлик ва дўстлик куйчиси
Махтумқули – тинчлик ва дўстлик куйчиси
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Пойтахтимизда шоир хотирасига эҳтиром кўрсатиш, ижодини тарғиб этишга бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Махтумқули кўчасида давлат ва жамоат арбоблари, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шодурди Мередов, Туркман миллий маданият маркази ва дипломатик корпус вакиллари, қардош юртдан келган меҳмонлар, ёзувчи-шоирлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпланиб, шоирнинг ёдгорлик лавҳаси пойига гуллар қўйди. Махтумқули шеъриятининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда таниқли давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, меҳмонлар, ёзувчи-шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.