Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма
Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма

Бу йил ЮНЕСКО раҳнамолигида Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллик қутлуғ юбилей санаси дунё миқёсида кенг нишонланмоқда.
Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида ҳам буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма очилди.
Туркман халқининг улуғ фарзанди Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир.
Кўргазмада ўзбекистонлик рассомларларнинг сара асарлари ўрин олган. Мазкур асарларда Махтумқули Фироғийнинг ҳаёти ва ижоди акс эттирилган.
Кўргазма жорий йилнинг 26 июль кунигача давом этади.