Маданий меросни асраш бўйича ҳамкорлик
Маданий меросни асраш бўйича ҳамкорлик

Парижда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Франция маданият вазирлиги ўртасида маданий алмашинувни ривожлантириш, меросни асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида Париждаги Араб дунёси институтида ўтказилган “Самарқандга йўл” кўргазмаси ва Луврда Ўзбекистоннинг бой маданий меросини намоён этувчи кўргазмалар Франция жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотгани таъкидланди.
Шунингдек, томонлар маданий меросни ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ёдгорликларни реставрация қилиш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирди. Учрашувда Франция миллий мерос институти филиалини Тошкентда очиш орқали реставрация ва тажриба алмашишдаги шерикликни янада чуқурлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг 43-сессиясида Франция делегациясининг иштирок этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу, ўз навбатида, халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қадам сифатида баҳоланди.