Маданий мерослар бойитилмоқда
Маданий мерослар бойитилмоқда
Маданий мерос агентлиги томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи чорагида хориждаги кутубхона, музей, фонд ёки бошқа илмий-маданий муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид нумизматика, сопол буюмлар, тақинчоқлар, қўлёзмалардан иборат 457 та маданий бойликнинг илмий тавсифи тайёрланган. Германия, Миср, Ҳиндистон ва Франция давлатлари кутубхона ва фондларида сақланаётган 366 та қўлёзма нусхаси аниқланиб, тавсифи ва рўйхати тузилган ва Ўзбекистон Инновация, технология ва стратегия марказига топширилган.
Шунингдек Америка Қўшма Штатларидаги Принстон университети кутубхонаси, Буюк Британиядаги Британия кутубхонаси, Испания қироллиги Миллий кутубхонасида сақланаётган Алишер Навоий, Ғиёсиддин Коший, Нажиб Самарқандий, Имом Бухорий каби мутафаккирларнинг аниқ ва ижтимоий фанлар ҳамда тиббиётга оид 9 та қўлёзмасининг электрон нусхалари олинган.