Маданий мерос объектларига янги ҳаёт

Маданий мерос объектларига янги ҳаёт

 

krykerykerypr.jpg  

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилган эди. Хусусан агентлик зиммасига илмий-тарихий ёндашув асосида моддий маданий мерос объектлари, маданий бойликлар, музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация-тиклаш, асрашга доир ишларни амалга ошириш вазифаси юклартилган.

Мамлакатимизда ҳозирги пайтда 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 минг 788 таси археология, 2 минг 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади. Сўнгги уч йилда 250 дан ортиқ маданий мерос объектлари реставрация ва консервация қилинган. Мазкур объектларга давлат бюджетидан 339 миллиард сўм маблағ сарфланган. Бугунги кунда республикамизда 400 дан ортиқ уста-реставраторлар бор.

         Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекциясининг минтақавий реставрация мактаблари ташкил этилиши ҳам белгиланган. Шу муносабат билан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги “Маданий мерос объектлари дирекцияси” давлат муассасасининг “Бухоро”, “Шаҳрисабз”, “Самарқанд”, “Термиз”, “Қўқон”, “Хива” минтақавий реставрация марказлари ташкил этилмоқда.