Маданий архитектура ва археология мероси объектлари муҳофазаси
Маданий архитектура ва археология мероси объектлари муҳофазаси

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлари, вилоят маданий мерос бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқармаси ва қатор мутасадди ташкилотлардан ташкил топган ишчи гуруҳ Бухоро тарихий маркази ва буфер зонаси, маданий архитектура ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, уларни сақлаш ҳамда тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Ишчи гуруҳ томонидан маданий мерос объектлари кадастр ҳужжатларининг расмийлаштириш ҳолати, объектларга муҳофаза белгилари ўрнатилганлиги ва уларнинг сақланиши, таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг сифати кўздан кечирилди. Шунингдек, маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни олиб бориш учун ажратилган маблағлар ва уларни ўзлаштириш ҳолати ўрганилди. Объектларда олиб борилаётган асрашга доир таъмирлаш ишларининг режа асосида бажарилиш аҳволи, реставрация ишларида қурилиш материаллари билан таъминланиши, уларни таъмирлаш учун жалб қилинган уста реставраторлар малакаси, қурилиш ташкилотлари тажрибаси мониторинг қилинди.