Маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали

Маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали

yeryvapryvapr.jpg 

Пойтахтимизда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида “XX маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали” ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг турли халқлари урф-одати ва маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган ўзига хос ёрқин воқеа сифатида      

Йигирманчи марта ўтказилаётган маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалида юртимизда аккредитациядан ўтган элликдан зиёд дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди.  

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар орасида нуфузини ошириш, турли мамлакатларнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратиш, шунингдек республика меҳрибонлик уйларига хайрия ёрдами, “Мурувват” ногирон болалар мактаб-интернатларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборат.  

Фестиваль дастурида дипломатик ваколатхоналарнинг миллий таомлари намойиш этилиши, илк маротаба “Тошкент-нон шаҳри” шиори остида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг нон маҳсулотлари тақдимоти ва Ўзбекистоннинг профессионал новвойлари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиши, халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини ташкил этиш ва мамлакат фолклор-этнографик жамоаларининг чиқишлари ўрин олди.