Маҳаллалар камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли бўлади
Маҳаллалар камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли бўлади

Аҳолини камбағалликдан чиқаришда, тадбиркорликка жалб қилиш, микролойиҳалар ташкил этиш, касбга ўқитиш, томорқа ва ижара ерларидан унумли фойдаланишнинг йўлга қўйилаётгани самара бермоқда. Хусусан, ўтган йили жойлардаги 32,3 минг гектар томорқа майдонларида 522,8 миллион тонна, ижара асосида ажратилган ер майдонларида 309,7 миллион тонна ҳосил олинди.
“Сайхунобод тажрибаси” асосида 44,5 мингта микролойиҳалар ишга туширилди. Оғир маҳаллалардаги 83 та суғориш лойиҳалари, 93 та маҳаллаларда электр таъминоти яхшиланиши натижасида 39 минг оилаларнинг даромади оширилди. Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, ҳудудда 2025 йил ўртача иш ҳақи 5,3 миллион сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 20 фоизга ошди. Даромад солиғи тўловчилар сони 250 мингтага ошиб, 1 минг 499 мингни ташкил этди. Шу билан бирга, 182 та маҳаллалар камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилди.
Кузатувларга кўра, Тошкент вилоятида инфратузилма ҳолати, аҳоли турмуш даражаси, бизнес фаоллик, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида учта “оғир” туман аниқланди. Бундан ташқари, ҳар бир туманни таҳлил қилиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган ўттизта “оғир” маҳалла танлаб олинди.
Қолаверса, ўтган йилдан тўртта туман, шаҳарда ўттизта “оғир” маҳаллага “Янги Ўзбекистон” қиёфасини олиб кириш бўйича ишлар бошланган. Агар асосий куч ва ресурслар шу манзилларга самарали йўналтирса, келгусида аниқ кўзлаган мақсадга эришилади.