Кўҳна Ховос зиёратгоҳлари
Кўҳна Ховос зиёратгоҳлари

Сирдарё вилоятинингноёб ҳудудларидан бири саналган Ховос тумани 2500 йиллик тарихга эга. Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Ховосда 28 та табаррук қадамжо бўлган. Ҳозирги кунга қадар улардан 12 таси сақланиб қолган.
Ховос муқаддас жойлари - “Хасти бузургон”, “Биби оча”, “Юсуф бобо”, “Шер бобо” зиёратгоҳлари билан машҳур.
Тарихий жойларни ўрганиш, зиёрат қилиш инсоннинг маънавий, тарихий билимлари ва дунёқарашини янада юксалтиради, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлайди. Кўҳна Ховоснинг сирли қадамжоларига уюштирилалиган саёҳат ҳам ёшларни мозий билан юзлаштирди.
