Кун тартибида музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш

Кун тартибида музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш

 

 smitcapitcprtcprtcpr.jpg

 

      Бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилишига тайёргарлик ишлари изчил ва жадал суръатда давом этмоқда.  Марказ контентини мазмунан бой ва замонавий талабларга мос равишда шакллантириш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар, мутахассислар ва экспертлар фаол иштирок этмоқда. Ҳозиргача 800 дан зиёд илмий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни амалга ошириш уч босқичда режалаштирилган.

       Навбатдаги ишчи йиғилишда музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш, марказ очилиш маросимини юксак савияда ташкил этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Йиғилишда 15 та асосий йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўриб чиқилди. Жумладан:

       - очилиш маросимига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, концепция доирасидаги чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда маданий дастурларни ишлаб чиқиш;

       - “Ўзбекистоннинг маданий мероси — бутун инсоният мулки” мавзусида Глобал кўргазмани ташкил этиш;

        - “Буюк аждодлар мероси — маърифатли келажак пойдевори” IX Халқаро конгрессини ўтказиш;

        - “Вақт девори”, “Вақт туннели” ва “Вақт капсуласи” каби инновацион лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш;кутубхона фондини кенгайтириш, хорижий ҳамкорликни кучайтириш ва ноёб экспонатларни харид қилиш;

         - марказ фаолиятида инклюзивликни таъминлаш, имконияти чекланган меҳмонлар учун қулай инфратузилмани шакллантириш каби масалалар батафсил муҳокама этилди.