Қўлёзмалар – илм манбаи

Қўлёзмалар – илм манбаи

vaorvarvar.jpg 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар иштирок этди.

Жазоирда тадқиқ этиш долзарб бўлган кўп минг нусхали қўлёзма намуналари мавжуд бўлиб, улар орасида Мовароуннаҳр муҳаддислари қаламига мансуб бўлганлари ҳам талайгина. Бу ҳақда Жазоирдаги Адрор университети профессори Муҳаммад Жиродий ўзининг “Жазоир университетлари ва тадқиқот марказларида исломий қўлёзмаларни тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган изланишлар” мавзусидаги маърузасида батафсил тўхталди.

Ушбу мамлакатда қўлёзмалар соҳасига ўтган асрнинг 60-йилларида, давлат мустақиллигига эришилганидан сўнг эътибор қаратилиб, бугунги кунда манбаларни даврлар кесимида ўрганиш йўлга қўйилган.