Қўқонда Фурқат ҳайкали очилди

Қўқонда Фурқат ҳайкали очилди

 lnlglglnglngl.jpg

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қўқон шаҳридаги боғда Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатга ҳайкал ўрнатиш топшириғини берган эди. 3 октябрда  Хўқанди Латифда буюк мутафаккир ҳайкали тантанали  очилди

     Фурқат 1859 йилда Қўқонда туғилган. Мадраса таълимини олгач, 1876 йилда Янги Марғилон – Фарғона шаҳридаги тоғасиникида бир неча йил яшади, дўкондорлик билан шуғулланиш асносида, шеърлар ёза бошлайди. У 80-йилларнинг бошларида Қўқонга қайтиб, оила қуради ва ижодий иш билан шуғулланади.

     Фурқат ҳайкалининг тантанали очилиш тадбирида сўзга чиққан Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, таниқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Қўқонда Фурқат ҳайкалининг бунёд этилиши юртимизда адабиётга бўлган эътибор, ижодкорларга ғамхўрлик ифодасининг юксак намунаси эканини таъкидладилар.

     Шу куни Ёркентдаги Фурқат қабридан олиб келинган тупроқ Қўқон шаҳрининг “Шайхон” қабристонидаги шоир рамзий қабрига қўйилди.