Қўқон ва Риштон навбатдаги фестивалга ҳозирлик кўрмоқда

Қўқон ва Риштон навбатдаги фестивалга  ҳозирлик кўрмоқда

arolarolarovpro.jpg 

       2019 йилдан бери  Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказиб келинмоыда. Ҳозир ана шу навбатдаги фестиваль ҳамда форумга ҳозирлик кўрмоқда. Фестивалга   80 та мамлакатдан 250 га яқин хорижий иштирокчилар келиши кутилмоқда.

       Фестиваль доирасида кўргазмалардан ташқари, илмий-амалий конференция, маҳорат дарслари, халқ сайллари ўтказилади, ёш ҳунармандлар ўртасида ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, темирчилик, заргарлик, кулолчилик ва тўқувчилик йўналишларида алоҳида – алоҳида танловлар ҳам ташкил этилади.