“Қуёшли хонадон” дастури амалда

“Қуёшли хонадон” дастури амалда

20241228220808.jpeg

     2023 йил 1 апрелдан буён юртимизда "Қуёшли хонадон" дастури амалга оширилмоқда. Дастур доирасида республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилмоқда.  

      Субсидия солиқ органлари томонидан ҳар ойда "Солиқ" мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилмоқда.

     Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

– Хоразм вилояти - 2,4 млрд сўм;

– Қорақалпоғистон Республикаси - 1,7 млрд сўм;

– Тошкент шаҳри - 1,4 млрд сўм.