Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш

Кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш

 

oparopardddrdo.jpg

Мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигида сув сарфини қисқартириш ва сув тежовчи технологияларни оммалаштиришга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. 

Сўнгги йилларда юз минглаб гектар майдонларда айнан шу технологиядан фойдаланиш йўлга қўйилгани унинг самарадорлигини яққол тасдиқлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, эгилувчан қувурларнинг асосий афзаллиги сувни тўғридан-тўғри даланинг зарур нуқтасига етказиб беришида намоён бўлади. Натижада сувнинг ерга сингиб кетиши ёки ариқлар орқали йўқотилиши кескин камаяди. Бу эса сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш билан бирга, суғориш жараёнининг сифатини ҳам яхшилайди.

Яна бир муҳим жиҳат — экинларнинг бир меъёрда сув билан таъминланиши ҳисобланади. Айниқса, пахта каби сув режимига талабчан экинларда бу омил ҳосилдорликка бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис эгилувчан қувурлар нафақат сувни тежаш, балки юқори ҳосил олишнинг ҳам муҳим воситаси сифатида қаралмоқда.

Жумладан Жиззах вилоятида ҳам сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда вилоятда жами 43 минг 900 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш режалаштирилган. Дастур доирасида 6 минг гектар ер майдонини кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 4620 гектар майдонда мазкур технология амалиётга жорий этилди.