Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентда

Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентда

 

sgnagnkaglnaps7eg.png

 

       Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди - “Жибек Жолй” (Ипак Йўли) Тошкентга  келди. Ушбу ташриф минтақалараро туристик алоқаларни кенгайтириш ва сайёҳлик йўналишларини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

     “Жибек Жолй” поезди саёҳатчиларга тарихий шаҳарларга бемалол ташриф буюриш, табиий гўзалликлардан баҳраманд бўлиш ва маданий мерос билан яқиндан танишиш имконини яратади.

       “Жибек Жолй” сайёҳлик поезди ўзининг илк қатновини ўтган йилнинг ноябрь ойида амалга оширган. Лойиҳанинг асосий мақсади туризмни ривожлантириш, минтақалараро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Шунингдек, халқаро туризм йўналишларида қулай ва хавфсиз транспорт тизимини яратиш ҳам муҳим вазифалар сирасига киради.