Китоб санъати ва замонавий миниатюра

Китоб санъати ва замонавий миниатюра

20250104155746.jpeg

       Камолиддин Беҳзод номидаги миниатюра санъати музейидаги доимий кўргазма янги экспозицияни тақдим этади. Унда Шарқ китоб санъати тарихи ва Ўзбекистон замонавий миниатюраси ютуқлари бирлаштирилган.

      Янгиланган коллекция икки бўлим: «Китоб санъати тарихи ва миниатюра» ҳамда “XII–XIX асрларга оид қўлёзма китоблар”дан иборат: Уларда Самарқанд, Бухоро, Тибриз ва бошқа марказларда яратилган миниатюраларнинг факсимил нусхалари намойиш этилади.

      Ноёб экспонатлар қаторида XVII–XVIII асрлардаги Мадина ва Макка тасвирлари ҳам бор. Лак миниатюралари, қўл меҳнати билан ишланган ашёлар музей залларини безаб турибди.

      Музей миниатюра санъати мероси ва замонавий ютуқларга эътибор қаратишда давом этмоқда.