Китоб олами” фестивали
“Китоб олами” фестивали
Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Китоб олами” китоблар фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида янги китоблар тақдимотлари, арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, ёш ижодкорлар ва олимлар билан самимий учрашувлар ҳамда қизиқарли викториналар ташкил этилди. Йигирмага яқин нашриётлар ўзларининг янги китоблари ва лойиҳаларини тақдим қилди.
Икки кун давом этган фестивалда 8000 нафардан ортиқ ёш иштирок этди. Бундай фестиваллар ёшларнинг билимга интилишини кучайтириб, ўз келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратишига ёрдам беради.





