Кисва бўлаги ва нодир Қуръонлар

Кисва бўлаги ва нодир Қуръонлар

 

kryvaeryvaerpyevakp.png

 

         Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициядан ўрин олиши кутилаётган муқаддас Қуръон нусхалари, исломий ёзма ёдгорликлар ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган Каъбанинг муқаддас кисвасининг бўлаги Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий қудратини дунёга намоён этади. 

       Экспозициянинг энг муҳим жиҳатларидан бири — Саудия Арабистони ҳадя қилган муқаддас Каъба кисвасининг эшик қисми бўлагидир. Бу муқаддас мато эндиликда марказда доимий сақланади, келгусида уни Қуръон залида қиблага қаратиб ўрнатиш режалаштирилган. У махсус муҳофаза тизими орқали асраб-авайланади ва ҳар йили кимёвий ишловлар билан унинг асл ҳолати таъминланади.

       Экспозицияда Усмон мусхафи, Темурийлар даврида яратилган улкан Қуръонлар, Ўзбекхон Қуръони, шунингдек, Ҳусайн Бойқаро даврида ёзилган Қуръонлар, Бойсунғур Қуръони ва уларнинг факсимилелари ва илмий нашрлари ҳам лойиҳа доирасида давом этади.