Қишки муз ва қор фестивалида Регистон майдони макети

Қишки муз ва қор фестивалида Регистон майдони макети

vaavavavava.jpg 

     Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтаётган 26-қишки муз ва қор фестивалида Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда.

     Анъанавий фестивалнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Самарқанддаги Регистон майдонининг муздан ишланган макетидир”, — дейилади хабарда.

     Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, майдони миллион квадрат метр бўлган қорли шаҳарчани қуриш учун жами 300 минг куб метр муз ва қор сарфланди.

      Шаҳарча тўққизта асосий зонага бўлинган. Уларда Осиё Олимпия кенгашига аъзо 42 та мамлакат ва 3 та ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари макетлари яратилган. Уларнинг дизайни ва қурилишида 2025 йил 7 февраль куни Харбинда бошланадиган қишки Осиё ўйинлари кўринишларидан фойдаланилган.