Қирғиз маданияти кунлари

Қирғиз маданияти кунлари

vypryvpryvapr.jpg 

     Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизда Қирғиз маданияти кунлари ўтказилмоқда.

     Хусусан ушбу тадбир доирасида республиканинг турли манзилларида бир қатор маданий кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 18 июлда “Ўзбекистон” форумлар саройида ўзбек-қирғиз санъат усталари иштирокида қўшма концерт бўлиб ўтди.

     Қирғиз маданияти кунлари доирасида шунингдек Алишер Навоий номидаги кино саройида “Қирғиз кино кунлари” очилиши режаланган. “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз овули” номли кўргазма ҳам ташкил этилади.

     Ўзбекистон давлат консерваториясида Қирғиз Республикаси халқ артисти, композитор M.Бегалиевнинг концерти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Сомончининг йўли” номли спектакль намойиши, “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз овули” номли кўргазма, Бухоро вилоятининг Ёшлар марказида концерт ўтказилиши ҳам режалаштирилган.