Қатар маданияти, ҳунармандчилиги ва миллий таомлари ҳафталиги

Қатар маданияти, ҳунармандчилиги ва миллий таомлари ҳафталиги

 

venovarovpor.jpg

 

     Тошкентда “Қатар маданияти, ҳунармандчилиги ва миллий таомлари ҳафталиги” давом этмоқда. Ушбу тадбирдан  кўзланган асосий мақсад мазкур  давлат маданиятининг бой меросини, унинг мумтоз ва халқ амалий санъати, ижрочилик анъаналари, урф-одат ва маросимларини намойиш қилиш ҳамда ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат. 

     Ҳафталик доирасида Қатарнинг ранг-баранг маданий ландшафти, жумладан, санъати, номоддий маданий мероси намойиши, миллий мусиқа асбоблари, миниатюра ва бадиий, декоратив ҳамда амалий санъати йўналиши, шунингдек, гастрономик кўргазмалар ташкил этилди.

     Ушбу ҳафталик 14 октябрга қадар давом этиши кўзда тутилган.