“Касб жинс танламайди” лойиҳаси
“Касб жинс танламайди” лойиҳаси

TBC Bank “Касб жинс танламайди” номли грант дастурини йўлга қўйди ва ушбу ташаббус доирасида ҳамкор хусусий олий таълим муассасаларида ўқишни бошлаётган етти нафар талаба қизнинг биринчи курсдаги контракт тўловини тўлиқ қоплайди. Дастурнинг мақсади — Ўзбекистонда аёллар иштироки етарлича бўлмаган фан, технология, муҳандислик, математика) ва тадбиркорлик соҳаларида уларнинг фаоллигини оширишдир.
2025 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистонда олий таълим олаётган талабаларнинг 54,3 фоиздан ортиғини қизлар ташкил этса-да, STEM йўналишларида уларнинг улуши атиги 17,5 фоизга тенг.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида таҳсил олаётган талабалар орасида қизлар бор-йўғи 3 фоизни, табиий фанлар, математика ва статистика соҳасида — 5 фоизни, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишларида эса — 8 фоизни ташкил этади. Бу — гендер тенгсизлигининг яққол кўриниши бўлиб, бизнес ва мамлакат салоҳиятини чеклайди.
Муаммони ҳал этишни кечиктирмаслик зарур, чунки ҳар бир бой берилган йил — келажакнинг яна бир неча йилга орқага сурилиши демакдир.
Келажакда иқтидорли қизлар жамият ҳаётини ўзгартирадиган инновациялар яратиши учун биз бугун таълимга инвестиция киритмоқдамиз. TBC экотизими жамоасида аёллар улуши 35 фоизни ташкил этади ва бу кўрсаткич ортиб бориши керак. Амалий тажриба шуни кўрсатадики, гендер хилма-хиллиги инновациялар ҳамда бизнес самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
“Касб жинс танламайди” лойиҳаси доирасида TBC Bank American University оф Technologies, IT Park University, Amity University ин Ташкент ва TEAM University олийгоҳларида бакалавриат ёки тайёрлов курси (Foundation Еар) дастурининг биринчи ўқув йили учун контракт тўловини тўлиқ қоплайди.
Грант дастурида иштирок этиш учун аризалар 2025 йил 13 августга қадар қабул қилинади. Иштирокчилар тўртта ҳамкор университетлардан бирини танлаб, унга ҳужжатларини ва грант аризасини топширишлари мумкин. Сентябрь ойида TBC Bank, Рақамли технологиялар вазирлиги, UN Women, Women in Tech ва бошқа компаниялар вакилларидан иборат танлов ҳайъати етти нафар ғолибани аниқлайди.