Қардош халқлар анжумани

Қардош халқлар анжумани

enyukyukpfyukp.jpg 

     Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти Диаспора масалалари бўйича тегишли идора раҳбарларининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда  Туркий давлатлар ташкилоти котибияти, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

     Анжуманда ташкилотга аъзо давлатлар диаспоралари салоҳиятини ошириш, бирдамлик туйғусини мустаҳкамлаш, умумий муаммоларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиниб, турли соҳаларда ўзаро тажриба алмашишилди сўзга чиқиб,  биргаликда инсоният дуч келаётган мураккаб муаммо ва хавф-хатарларни бартараф этиш, турли таҳдидларнинг олдини олиш дунё ҳамжамияти олдидаги долзарб вазифага айланганлиги таъкидланди. Ушбу жараёнда барча нуфузли халқаро ташкилотлар, эзгу ниятли инсонлар, хусусан қардош халқлар саъй-ҳаракатини бирлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.