Калом илмининг алломаси

Калом илмининг алломаси

 

vanovenovo.jpg 

 

Ислом илоҳиёт - калом илмининг алломаси Абу Муин Насафий 1027 йилда Насаф, ҳозирги Қарши шаҳрида таваллуд топган.

Аждодлари кўплари фикҳ илми соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган. Катта бобоси таниқли олим Макҳул Абул Фазл Насафий Насафийлар сулоласининг сардори бўлиб барча оиладагилар фиқҳ илмида ҳанафия масҳабининг асосчиси Имом Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар.

Абу Муин Насафий бир муддат Самарқандда, кейин узоқ йиллар Бухорода муқим яшаган. У Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг йирик намоёндаларидан биридир.

 Нажмиддин Умар Насафий “Ал -қанд фи зикрий уламои Самарқанд” номли асарида алломага шундай таъриф берган: “Шарқ-у Ғарбнинг олим-у уламолари Абу Муин Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар.”

Абу Муин Насафий ўз асарларида Ислом дини мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиб, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда чуқур илдиз отган, гуруҳ ва фирқаларнинг ақидавий масалаларидаги нотўғри қарашларига асосли раддиялар берган. Унинг асосли мулоҳазалари қонуний-конституцион тузумга қарши, адашган гуруҳларнинг нотўғри ва ботил қарашларига нисбатан ғоявий қурол сифатида хизмат қилади.

 Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросини, хусусан калом илмига оид аҳкомларини ўрганиш, ўтмиш меросимиз ва Ислом тарихини англашимизда аҳамияти катта. Унинг асарлари илм аҳли томонидан юксак баҳоланган. Калом илми ақидавий масалаларга ақлий ва нақлий далиллар асосида ечим топиш, ва улардаги ҳар қандай иштибоҳларга барҳам берадиган илмдир.