«Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!»

«Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!»

 

yvaervayprvaprvaprvap.jpg

 

      Шарқона янги йил бошланадиган қутлуғ кун — Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутиб келмоқда.

      Бу мунаввар айём кейинги йилларда Ватанимизда амалга оширилаётган «Инсон қадри учун, инсон бахти учун», деган олижаноб ғояга ҳамоҳанг бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди ҳамда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида кенг нишонланмоқда.

      Ушбу улуғ фаслнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган гуманизм, одамзотни бутун борлиқнинг гултожи сифатида эъзозлаш, она замин ва табиатни асраб-авайлаш тамойиллари бугунги кунда ҳаётимизда янада ёрқин намоён бўлмоқда.

     Айнан ана шундай эзгу қадриятлар туфайли юртимизда аҳоли манфаатлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг ҳеч бир аъзосини меҳр ва эътибордан четда қолдирмаслик, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, ер ва сув ресурсларидан, барча табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш устувор вазифамизга айланмоқда.

     2025 - «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да нишонланётган бу йилги Наврўз шодиёналари шу боис янгича руҳ ва мазмун касб этади. Халқимиз асрлар давомида шарқона янги йил — яшариш ва янгиланиш айёми сифатида нишонлаб келаётган Наврўз байрами Янги Ўзбекистоннинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, дунёвий тараққиёт, миллий ва умумбашарий тамойилларга содиқликни жаҳонга намоён этишда муҳим роль ўйнамоқда.

 

pyrivcapriypviryvpari.jpg

 

       Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг кўп миллатли жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини, бирдамлик руҳини мустаҳкамлашдаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни Янги Ўзбекистоннинг бугунги салоҳияти ва нуфузига ҳар томонлама муносиб тарзда нишонлайди.