Қадимий ҳунармандчилик анъаналари давом эттирилмоқда

 

Қадимий ҳунармандчилик  анъаналари давом эттирилмоқда

 

fgdargfdfgaerg.jpg 

 

         Андижонда ҳозирги пайтда 909 маҳалланинг 70 фоизида фуқаролар ҳунармандчиликнинг қайсидир йўналишида иш олиб бормоқда. Ўнлаб маҳаллалар эса ҳунармандчиликнинг қайсидир бир турига ихтисослашган. Ҳунармандларнинг асосий қисми, жумладан, 413 нафари миллий либослар, 849 нафари газлама ва чокли буюмлар -  сўзана, каштадўзлик, 235 нафари ёғоч буюмлар, 242 нафари металл буюмлар - темирчи ва пичоқчи тайёрлаш билан шуғулланади.

Вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида субсидиялар ажратиш ва “Уста-шогирд” мактабларини яратиш орқали ўтган 2023 йилда 5 минг 373 та янги иш ўрни яратилди. Мустақил иш бошлаганларнинг 1 минг 423 нафари уста ҳунарманд, 3 минг 750 нафари шогирд мақомида иш олиб бормоқда.

Вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича қатор режалар белгилаб олинган. Хусусан, 2024 йилда банклар томонидан 35 миллиард 145 миллион сўм кредит, шунингдек, 4 миллиард 218 миллион сўм субсидия маблағи ажратилиши ҳисобига мазкур йўналишда 4 минг 888 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Андижон шаҳри, Шаҳрихон туманларида ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-савдо ярмаркалари, республика фестивали ўтказилиши ҳам белгиланган.