«Йил имоми – 2024»

«Йил имоми – 2024»

 

 sdfasdfasdfsadf.jpg

      Мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштироки этган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

     Мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб берди. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва оммавий ахборот воситалаларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

     Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга насиб қилди. 2-ўринга Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов ва 3-ўринга Тошкент вилояти «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаев муносиб кўрилди.

     Ғолиб бўлган имом-хатибга Ҳаж сафари йўлланмасини топширди. Иккинчи ва учинчи ўрин ғолиблари эса пул мукофоти билан тақдирланди.