Италиялик мутахассислар билан ҳамкорлик
Италиялик мутахассислар билан ҳамкорлик
Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси марказида италиялик машҳур ношир, шарқшунос олим Сандро Тети, “Magister Art” компанияси раҳбари Ренато Саппорито билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов иштирок этди. Мулоқотда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини жиҳозлаш, экспозициялар учун зарур витриналар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
“Magister Art” компанияси Италиядаги йирик музейлар учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания бўлиб, у билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегациясининг жорий йил февраль ойида ушбу мамлакатга амалга оширган хизмат сафарида дастлабки келишувларга эришилган.
Италия компанияси узоқ йиллардан бери Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиб келади. Жорий йилда унинг раҳбарлигидаги Sandro Teti Editore нашриётида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари италян тилида нашр қилинди.