“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман
“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман

15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Уубу нуфузли анжуманда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари, АЙСЕСКО, ИРСИКА каби халқаро ислом ташкилотлари раҳбарлари, Саудия Арабистони, Миср, Россия, Туркия, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари муфтийлари, Покистон, Ҳиндистон, АҚШ ва Европа давлатларининг таниқли уламолари ҳамда тадқиқотчилари иштирок этишлари режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур конференцияда бугунги ниҳоятда мураккаб ва таҳликали даврда минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича маърузалар ўқиш, ўзаро тажриба алмашиш ва бу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари кенг муҳокама қилинади. Юртимиз яна бир катта анжуманга мезбонлик қилиб, бутун дунё ва инсониятни яна бир бор тинчлик-хотиржамлик, эзгу амаллар ҳамроҳида яшашга даъват этилади.