Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини
Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида, дунё ҳамжамиятини глобал мулоқотга чорлаб, буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурган эдилар.
15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад шиддатли глобаллашув шароитида ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарвар моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни диний бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини халқаро жамоатчиликка етказишдан иборатдир