Ислом маданияти ва санъати ўчоғи

Ислом маданияти ва санъати ўчоғи

bez-ngrrgrsrsososazvania.jpeg

     Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” номли илмий лойиҳа доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. 

     Семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Миллий архиви, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Турон академияси олимлари, Самарқанд ва Бухородаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчи ва талабалари, Марказ илмий ходимлари, IRCICA вакиллари ҳамда Туркия ва Германиядан тадқиқотчилар қатнашди.

Семинарда Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам Даҳбедий илмий-тадқиқот фонди” раиси, Самарқанд давлат университети катта илмий ходими Комилхон Каттаев “Ҳанафийликнинг Самарқанд раёсат раислари ва уларнинг зиёратгоҳлари” мавзусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Самарқанд заминининг ўзидагина шунчалик кўп аллома ўтганки, бошқа юртларда бу ҳол кузатилмаган. Ҳозиргача бу заминда дунё миқёсида таниқли энг буюк алломалардан 25 нафарининг қабри аниқланган. Келгуси тадқиқотлар натижасида уларнинг сони ортиши аниқ. Улуғларимизнинг аксарияти фиқҳ, ҳадис, калом илми уламолари, қолганлари тасаввуф тариқати намояндалари ва давлат арбоблари бўлган.