Ислом илмлари ва маънавиятининг буюк мероси

Ислом илмлари ва маънавиятининг буюк мероси

hhhxhrstyhsthgxzdfgh.jpg 

 

      Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ташаббуси билан Ислом цивилизацияси олимларининг Бешинчи онлайн семинари ўтказилди.

       Ислом тамаддунида илоҳиёт, ҳадис, ислом ҳуқуқи, тасаввуф, иқтисод, бошқарув, тарих, фалсафа, таълим, психология, математика, астрономия, технология ва тиббиёт соҳаларининг аҳамиятини кенг ўрганишга қаратилган тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

       Ислом уламоларининг анъанавий семинари 2021 йилдан буён Ўзбекистон ва Малайзиядаги турдош ташкилотлар, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRSIKA), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ва Қирғизистог мусулмонлари идораси вакиллари иштирокида ўтказиб келинмоқда.