Ислом дунёсининг маънавий дурдонаси

 

Ислом дунёсининг маънавий дурдонаси

 

caporcvaprtcaptrcaptr.jpg 

       Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ислом цивилизацияси маркази Қуръони карим зали экспозициясини ташкил этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, Қуръон қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

       Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали ўрин олади. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади.